Нилуфар Усмонова тўртинчи фарзандига ҳомиладорми?

14:39, 23 сентябрь

Ушбу савол мана бир неча кундан бери хонанда Нилуфар Усмонова атрофида айланаётган энг кўп саволлардан бири бўлмоқда. 

Мухлисларнинг ушбу саволи унинг “Инстаграм” тармоғига жойлаган навбатдаги сурати сабабли юзага келди. Мазкур суратда мухлислар Нилуфарни тўлишиб қолганлигини пайқашган. 

“Ўртоқлар, сизларга тақдим этадиган ижодим жуда кўп, гапларим ҳам, янгиликларим ҳам кам эмас!”, деб ёзиб қолдирди Нилуфар мазкур сурати остидаги изоҳга.

Нилуфар Усмонова 22 сентябрь куни Facebook Mentions орқали мухлислари билан жонли алоқага чиқди. 

Унда ҳам хонандага берилган энг кўп савол унинг ҳомиладорлиги атрофида бўлди. Мазкур саволга Нилуфар қуйидаги жавобни берди:

“Бу саволга жавоб беришни истамайман. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади.” 

Шунингдек ундан уч ўғилдан сўнг қиз кўриш нияти бор ёки йўқлиги ҳақида ҳам сўрашди. “Албатта қизлик бўлиш ниятим бор”, дейди хонанда. Қизлик бўлса исмини нима қўйиши билан боғлиқ саволга, бу ҳақда ўйламаганини ва бу масалани қизининг отаси ҳал қилишини маълум қилди.

Mentions орқали у хусусан айни дамда ўзи тайёрлаётган овқатларни емай қўйганини, аммо болаларига қўлидан келганича таом тайёрлаб беришга ҳаракат қилаётганини ҳам айтди. 

“Санъат орқасидан топганларингиз” деган саволга Нилуфар олқиш ва пул дея жавоб берди. 

Нилуфар Усмонова кино ва клипларга суратга тушиш мавзуидаги саволга, энг ёмон кўргани суратга олиш жараёни ва камера эканлигини айтиб ўтди.

“Севимли актёрингиз ким?”, деган саволга эса Нилуфар ҳинд актёри Шоҳруҳхонни ёқтиршини айтди.

Бундан ташқари Нилуфар айни дамда фарзандларига жуда кўп вақт ажратиш унинг биринчи галдаги вазифаси ва бу унинг учун катта бахт эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Нилуфар Усмонова уч нафар ўғил фарзанднинг онаси.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!