Африкадаги энг бадавлат киши “Арсенал” клубини сотиб олмоқчи

15:10, 23 сентябрь

Нигериялик миллиардер Али Данготе яқин йиллар ичида Лондоннинг “Арсенал” клубини сотиб олишини маълум қилди, деб хабар бермоқда iSport.ua нашри.

Данготе бойлиги 10,9 миллиард еврога баҳоланмоқда ва у Африка қитъасининг энг бадавлат инсони ҳисобланади.

“Арсенал” клубини сотиб олишимга шубҳа йўқ. Бу муаммо эмас – пул бор. Бунга бир неча йил кетиши мумкин. Ҳозир эса қиладиган ишларим кўп”, – деди Али Данготе.

“Арсенал”ни сотиб олишдан мақсад – уни янги босқичга олиб чиқиш. Бизнесни бошқара олишимни билганим учун футбол клубини ҳам бошқара олишимга ишонаман”, – дея қўшимча қилди миллиардер.

Данготе 1980 йиллардар буён “Арсенал”га мухлислик қилади. Ўтган йили Нигерияда давлат валюта курси тушиб кетгани учун Али 4,4 миллиард доллар йўқотди ва йил давомида энг кўп пул йўқотган кишилар орасида тўртинчи ўринни эгаллади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!