Майамида АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

16:03, 23 сентябрь

 22 сентябрь куни Майамидаги галереядан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг ҳайкали ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Майамидаги галереяга Трампнинг ҳайкали 14 сентябрь куни олиб келинган эди. Дастлаб ҳайкал галерея биносининг томида турди. Кейинроқ эса уни галереяга ўтказишган эди.  

Тахмин қилинишича, ҳайкални уч киши биргаликда ўғирлаган. Улар ҳайкални галереянинг томидан юк машинасига ташлаган.  Ҳайкалнинг ўғирланиш жараёни кузатув камерасига тушиб қолган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!