Британиялик фермер 800 та қўйини сариқ рангга бўяб чиқди

16:18, 23 сентябрь

Буюк Британиялик Пип Симпсон қўйларини ўғрилардан ҳимоя қилиш учун улардан 800 тасини сариқ рангга бўяб чиқди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Сўнгги тўрт йил ичида Симпсоннинг 300 та қўйи йўқолди. Жиноятчиларга қарши қўлланган ҳеч бир чора фойда бермади. Шунинг учун фермер қўйлари бошқаларникидан ажралиб туриши учун шундай йўл тутди.

Унинг айтишича, харидор сариқ рангли қўйни кўрганида уни ўғирлашганини тушунади ва сотиб олишдан бош тортади.

Шундай қилиб, сариқ рангли қўйларни ўғирлаш бефойда бўлади.  

Қўйларни бўяш учун ишлатилган бўёқлар уларнинг ҳаётига хавф солмайди.  

Полиция қўйларнинг ўғирланиши фермерлар учун йирик муаммо эканлигини тан олди. Бу ўғирликдан ҳар бир фермер йилига 4 миллион фунт зарар кўради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!