«Тилнинг оқариши нимадан?»

16:35, 23 сентябрь

Ўғлим тўрт ёш. Тилининг юзаси билинар-билинмас даражада оқариб қолган. Аммо ҳеч қандай безовталиги йўқ. Бу ниманинг аломати бўлиши мумкин?

Ситора Олимова, Жиззах вилояти 


Тилнинг оқариши ошқозон – ичаклар трактидаги муаммолар, дисбактериоз (антибиотиклар қабул қилгандан кейин), энтеробиоз сабабли келиб чиқиши мумкин. Агар оқариш тилдан бошқа соҳалар, яъни оғиз бўшлиғининг бошқа қисмларида ҳам мавжуд бўлса, стоматит белгисига таҳмин қилинади. Тилнинг ён тарафидаги оқариш нафас аъзолари касалликлари асоратида юзага келади. Барча ҳолатларда ҳам педиатр ёки болалар гастроэнтерологига мурожаат қилинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!