Италиялик фуқаро самолётда семиз ҳамроҳ билан ёнма-ён ўтиргани учун авиакомпанияни судга берди

16:54, 23 сентябрь

Италиялик фуқаро Emirates  авиакомпаниясини судга берди. Бунга сабаб қилиб эса уни самолётда ортиқча вазндан азият чекаётган йўловчи билан ёнма-ён ўтирганини кўрсатмоқда, деб ёзади “Вести”.

Италиялик Жоржио Дестронинг айтишича, семиз ҳамроҳ туфайли унинг Кейптаундан Дубайга парвози ёқимсиз кечган.  

Дестро 9 соат мобайнида ўтиш йўлакчасида тик оёқда турган, борткузатувчиларининг жойи бўш пайтида у ерга ўтирган. Охир-оқибат парвоз сўнгида вазиятга таслим бўлди ва семиз ҳамроҳи ярмини эгаллаган жойига ўтирди. 

У қандай шарт-шароитларда учганини исботлаш учун селфига ҳам тушди. 

Италиялик фуқаро авиакомпаниядан 2759 евро миқдорида компенсация талаб қилмоқда. 

Ҳолат бўйича суд иши 20 октябрга белгиланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!