Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачондан пасайиши маълум бўлди

17:01, 23 сентябрь

Аввал хабар берганимиздек, Туркманистондан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқими сабабли Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди.

Куни кеча Ўзбекистоннинг иккита шаҳрида метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ ҳарорат қайд этилди. Хусусан, Термизда 22 сентябрь куни термометр кўрсаткичи +39 ˚C (!) кўрсатди. Бу 1980 йилда ўрнатилган максимумдан 0,4 даража юқори. 

Юқори ҳарорат Нукус шаҳрида ҳам кузатилди. 22 сентябрь куни максимал ҳарорат +34,8 ˚C ташкил қилди, бу 2005 йилда ўрнатилган рекорддан 1 даража юқори.

Ўзгидрометнинг Darakchi.uz'га берган маълумотларига кўра, илиқ ҳарорат бир неча кун сақланиб туради, 26-27 сентябрдан эса термометр кўрсаткичи пасайишни бошлайди. 

25 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Пойтахтда ҳаво ҳарорати 25-26 сентябрь куни тунда 15-20˚C, кундузи 31-36, 27-28 сентябрь кунлари тунда 13-18˚C, кундузи 28-33 ˚C ташкил қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!