Осиё чемпионати: Ўзбекистон U-16 термаси КХДР ўсмирларини мағлуб қилиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади

20:48, 23 сентябрь

Ҳиндистонда давом этаётган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи якунланди. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Ўзбекистон ўсмирлар термаси КХДРлик тенгдошлари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккинчи бўлим голларга бой бўлди.

Ўйиннинг 49-дақиқасида дарвозабон Жасурбек Умрзоқов гол муаллифига айланди. 62-дақиқада Расул Йўлдошев ҳисобни оширди. 68-дақиқага келиб жса Иброҳим Ғанихонов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

75-дақиқада КХДР U-16 термаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди ва ушбу гол ўйинда сўнггиси бўлди. Гуруҳ босқичида барча ўйинларда зафар қучган Ўзбекистон ўсмирлар термаси 9 очко билан “D” гуруҳида 1-ўрин билан плей-офф босқичига чиқди.

Навбатдаги босқичда Темур Олимхўжаев шогирдлари Ироқ ўсмирлар термасига қарши баҳс юритади.

U-16 Осиё чемпионати

“D” гуруҳи, 3-тур

КХДР U-16 – Ўзбекистон U-161:3

Голлар: Жасурбек Умрзоқов 49, Расул Йўлдошев 62, Иброҳим Ғанихонов 68, Ри Канг Гук 75

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!