Ўзига ишонган кишининг 6 одати

09:28, 24 сентябрь

1.  “Оч қорним, тинч қулоғим” қабилида иш кўрманг

Кишининг ишончини орттирадиган энг зўр восита – ҳаракат қилишдир. Бу ҳаракат турли қалтис қарорлардан, таваккаллардан иборат бўлиши мумкин. Бироқ ундан қўрқсангиз, чегараларни бузишингиз амри маҳол.

2. Мағлубиятлардан кўнглингиз чўкмасин

Омадсизликларни азобу уқубатга тенглаштирманг,  ўзингизни таҳлил қилиш, камчиликларингизни кўриш имкони деб қабул қилинг. Киши вазиятга муносабатини ўзгартирар экан, у, албатта, руҳан ўсади.

3. Нутқингизни назорат қилинг

Ўзига ишончи баланд кишилар ўзлари ҳақларида ёмон сўз айтмайдилар,  ҳатто, камтарлик юзасидан ҳам. 

4. Ўзингизни айбламанг

Айбдорлик ҳиссидан халос бўлиш учун хар бир қилган хатонгиз учун 3 тадан яхши ишларингизни эсланг. Бу ўзингиз ҳақингиздаги ёмон фикрларни ҳайдашга ёрдам беради.

5. Ҳаётдан илҳом изланг

Ўзига ишонган кишилар китоб ўқишади, ўзлари эгаллашни истаган соҳаданинг етакчи вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг тажрибаларини ўрганадилар. Ожиз томонларини бошқалар билишидан уялишмайди. Сиз ҳам улар қаторидамисиз?

6. Виқор билан ҳаракатланинг

Оддийгина мисол, бир неча дақиқа елкаларни тик тутиб ўтиришнинг ўзиёқ кишига қанча ишонч бағишлайди. Бошни баланд кўтариб юришни эса гапирмаса ҳам бўлади. Шунингдек, кишилар билан суҳбатлаша туриб, уларнинг сўзларини тасдиқлагандек бошингизни сарак-сарак қилиб туринг. Бу сигнал атрофдагиларни фикрингизга қўшилишга ундайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!