Ўз олмангизни танланг!

10:15, 24 сентябрь

Буни қарангки, олма нафақат кишига саломатлик, тетиклик баҳш этувчи, балки, руҳиятдан сўзловчи ажойииб мева ҳам экан. Суратдаги олмалардан бирини танлаб, тестнинг жавобини ўқинг. 

  1. Сиз учун виждон поклиги ҳар нарсадан устун. Иккиюзламачиликка умуман тобингиз йўқ. Борича бўлишдан уялмайдиган кишилар тоифасидансиз. Ҳаётий фалсафангиз эса тушкунликка тушиб қолганингизда ҳам таслим бўлмасликка ундайди. Беҳудага  ташвишланмасликнинг ўзи бахт эканини яхши англайсиз. Айниқса, ўз қўлларингиз билан дарахтдан узиб олган сарҳил олма сиз учун баридан аъло.
  2. Шўх-шаддодсиз. Очиқ чеҳрангиз атрофдагиларни оҳанрабодек жалб этади. Саргузаштларсиз ҳаёт сиз учун зерикарли ва рангсиз. Мағрур ва ўта замонавий аёллар тоифасига мансубсиз. Янги ва ноодатий нарсалар дарҳол эътиборингизни жалб этади. Олмали хўрозқанд эса жону дилингиз.
  3. Ажойиб инсонсиз, гарчи ўзингизни қизиқарли кишилардан санамасангизда, атрофингиздагилар фикрингизга қўшилишмайди. Сиздаги ҳаётга бўлган ишонч, тасаввур оламингизнинг бойлиги, кўпчиликни илҳомлантиради, яхшиликка ундайди. Кишиларнинг ишончини қозонишда сизга тенг келадигани йўқ. Яқинларингиз берган маслаҳатларингизга сўзсиз амал қиладилар. Олмадан тайёрланган пирогни жуда ёқтирасиз. 
  4. Яқинларинигизнинг ишонган тоғисиз. Фикрларингиз, ҳаёлларингиз ва ҳатто туйғуларингизда ҳам оғир-вазминликни сақлаб қолгансиз. Бироз тортинчоқлик ҳам сизга бегона эмас. Одатда гапиришдан кўра эшитишни афзал биласиз. Ва бу уйғунликнинг бузилишни ҳаёлингизга ҳам келтирмайсиз. Ёдингизда бўлсин, саломатлигингиз учун олма шарбати жуда фойдали. 
  5. Ҳаётдан баҳраманд бўлиб яшайдиган кишилардансиз. Ҳатто саргузашт излаб юришингизга ҳам хожат йўқ, дунёнинг жамики қизиқ нарсалари борки, сиз томон интилади. Ҳар бир куннинг қадрига етиш фазилатингиз мақтовга лойиқ. Сизни олмали печеньени ёқтирувчи кишилар қаторига қўшиш мумкин.
  6. Доносиз! Зийраклигингиз кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Гарчи ҳаётда у қадар сўзомол бўлмасангиз-да, зарурат туғилганда барчанинг эътиборини тортиш қўлингиздан келади. ҳам қувноқ, ҳам ақилли инсонсиз. Янги узилган сувли олма сизга жуда ёқади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!