Франция чемпиони мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (Видео)

10:48, 24 сентябрь

Франция чемпионати 7-тур дастлабки ўйинида Франциянинг амалдаги чемпиони – “ПСЖ” сафарда “Тулуза” меҳмони бўлди.

Муросасиз кечган ўйинда паридликлар кутилмаганда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 48-дақиқада Бодижер пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Дурмаз 79-дақиқада ҳисобни ошириб, “Тулуза”нинг ғалабасига ҳисса қўшди.

Ушбу мағлубият “ПСЖ” учун мавсумдаги иккинчиси бўлди.

“Тулуза” – “ПСЖ” 2:0

Голлар: 1:0 – 48, пенальти Бодижер, 2:0 – 79 Дурмаз.

“Тулуза” – Лафон, Мишлен, Жюльен, Диоп, Силла, Бодижер (Пи, 82), Блен, Яго, Мубанже, Тойвонен (Дурмаз, 65), Эдуар (Трехо, 57).

“ПСЖ” – Ареоля, Тиаго Силва, Максвелл, Орье, Маркиньос, Матюиди (Мотта, 70), Криховяк, Лукас Моура (Пасторе, 57), Рабьо (Огюстен, 79), Ди Мария, Кавани.

Огоҳлантиришлар: Орье (24), Тойвонен (39), Яго (45), Мотта (75), Дурмаз (81).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!