Хитойда 31 бармоқли чақалоқ туғилди

13:02, 24 сентябрь

Хитой жанубида 31 та бармоқлари бўлган мутант-чақалоқ туғилди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, мутацияни наслий омиллар келтириб чиқарган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда
 
Чақалоқнинг оёқ кафти ва қўл панжаси операци қилинади, шунингдек ортиқча бармоқлари олиб ташланади. 16 ёшгача болакай шифокор назоратида бўлади. 
 Чақалоқнинг қўлларида 15 та, оёқларининг ҳар бирида эса 8 тадан бармоқ бор. 

Қўл панжасидаги бармоқлар ҳам ўз шаклини йўқотган. Шифокорлар боланинг бошқа жиддий касаллик билан оғриганини тахмин қилмоқда.

Жарроҳлар боа мактабга боргунига қадар барча жарроҳлик амалиётларини якунига етказмоқчи. 

Полидактилия ёки кўпбармоқлилик—кенг тарқалган анатомик касаллик бўлиб, ҳар беш минг нафар гўдакдан бирида учрайди. 

Опра Уинфри ва Хэлли Бэрри каби машҳурлар ҳам мана шу касаллик билан туғилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!