Руминияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

13:08, 24 сентябрь

Руминияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаерденгизи сейсмологик маркази хабар берди.

Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази Бухарестдан 145 км шимол томонда бўлган. Зилзила ўчоғи 100 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила Украинада, Ирпен, Черновци, Виннице, Днепр ва Мариуполда ҳам сезилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!