Швецияда эркаклар билан қўл бериб кўришишни истамаган аёл ишдан бўшади

13:22, 24 сентябрь

Швециянинг Хельсингборг шаҳридаги мактабда ишлаётган 20 ёшли Фардус эль-Сакка эркак ҳамкасблари билан қўл бериб кўришишни истамагани учун ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Фардус ислом динига эътиқод қилади, деб ёзади “Вести”.

Мактаб ўқитувчиларидан бири унинг устидан арз қилиб, қизни “Тенгҳуқуқликнинг Европа нормалари”га риоя қилмаганликда айблади. 

Ўқитувчи қиз мактаб маъмурияти билан судлашмоқчи. 

Фардус эль-Сакка фақатгина аёллар билан қўл бериб кўришар эди. Эркаклар билан эса у қўлини кўксига қўйиб ва бироз эглиб сўрашар эди. 

Қизнинг ҳамкасбларидан бири бу хатти-ҳаракатлардан ҳайратга тушди. Фардусни директор ўз хонасига чақирди ва унга “умуминсоний қадрият”ларга риоя этишни буюрди. Ўз динига зид келувчи амалларни бажаришни истамаган қиз ишдан бўшашга қарор қилди. 

Фардус мактаб маъмуриятини судга берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!