Ла Лига. “Барселона” сафарда “Спортинг Хихон” клубини йирик ҳисобни таслим қилди

21:46, 24 сентябрь

Испания чемпионати 6-турида “Барселона” жамоаси сафарда Хихоннинг “Спортинг” клуби меҳмони бўлди. Унда 0:5 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очган бўлса, Рафинья 32-дақиқада ҳисобни оширди. Ўйин якунида Неймар дубль қайд этди. Шунингдек, Арда Туран ҳам ўз номини таблога ёздирди.

Шу тариқа, Луис Энрике жамоаси ишончли ва йирик ғалабани тантана қилди. Айни дамда каталонияликлар 13 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди. Аммо “Реал” ҳали ушбу турдаги ўйинини ўтказмади.

“Спортинг” Хихон – “Барселона” 0:5

Голлар: 0:1 – 29 Суарес, 0:2 – 32 Рафинья, 0:3 – 81 Неймар, 0:4 – 85 Туран, 0:5 – 88 Неймар.

“Спортинг” Хихон – Куэльяр, Хорхе Мере, Кастельяно, Лора, Аморебьета, Родригес (Дуглас Перейра, 77), Касес, Гомес (Нди, 68), Альварес, Бурги, Чоп (Кастро, 68).

“Барселона” – тер Штеген, Матье, Пике, Динь, Андре Гомеш, Серджи Роберто, Рафинья, Бускетс (Суарес, 69), Туран, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 72).

Огоҳлантиришлар: Лора (9), Аморебьета (86).

Четлатиш: Лора (74). 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!