АПЛ. “Арсенал” Лондон дербисида “Челси”ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

23:28, 24 сентябрь

Англия чемпионати 6-тур марказий ўйинида “Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Челси” футболчиларини қабул қилди. Лондон дербиси мақомида ўтган ушбу ўйинда 3:0 ҳисобида “тўпчилар” зафар қучди.

Ғолиблар сафида Алексис Санчес, Тео Уолкотт ва Месут Ўзил гол киритишди. “Арсенал” сўнгги 26 йилда биринчи марта “Челси”ни йирик ҳисобда таслим қилди. 2011 йилдан буён эса биринчи марта “пенсионерлар” устидан зафар қучди.

“Арсенал” – “Челси” 3:0

Голлар: 1:0 – 11 Санчес, 2:0 – 14 Уолкотт, 3:0 – 40 Ўзил.

“Арсенал” – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уолкотт, Коклен (Жака, 32), Санчес (Жиру, 79), Ўзил, Ивоби (Гиббс, 69), Касорла.

“Челси” – Куртуа, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Давид Луиз, Канте, Матич, Фабрегас (Алонсо, 55), Виллиан (Педро, 70), Азар (Батшуайи, 71), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Иванович (28), Диего Коста (83). 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!