Ла Лига. "Реал" кучсиз жамоани мағлубиятга учрата олмади

06:22, 25 сентябрь

Испания чемпионати 6-турида "Реал Мадрид" жамоаси сафарда "Лас-Пальмас" меҳмони бўлди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. 

Мадридликлар сафида Марко Асенсио ва Карим Бензема гол киритган бўлса, мезбонлардан Домингес ва Араухо биттадан гол билан жавоб қайтаришди. "Реал" очко йўқотганига қарамай 14 очко билан биринчи ўринда қолмоқда. "Барселона" 13 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур турда "Реал"нинг азалий рақиби "Барселона" сафарда "Спортинг Хихон" жамоаси билан баҳс юритиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди. 

"Лас-Пальмас" – "Реал Мадрид" 2:2 

Голлар: 0:1 – 33 Асенсио, 1:1 – 38 Домингес, 1:2 – 67 Бензема, 2:2 – 85 Араухо.

"Лас-Пальмас" – Варас, Маседо, Гарсия Сантана, Артилес, Кастельяно, Гомес, Меса, Момо (Араухо, 68), Виера (Эль-Жар, 56), Домингес, Ливая (Лемос, 88).

"Реал Мадрид" – Касилья, Карвахаль, Варан, Рамос, Начо, Модрич, Кроос, Асенсио (Бензема, 64), Бэйл, Мората (Иско, 80), Роналду (Васкес, 72).

Огоҳлантиришлар: Меса (23), Гарсия Сантана (54), Кроос (58), Карвахаль (77), Домингес (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!