Неймар инсонийлик фазилати сабабли мухлислар олқишига сазовор бўлди (Видео)

08:14, 26 сентябрь

"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Спортинг Хихон" жамоасига қарши (5:0) учрашувда инсонийлик намунасини кўрсатиб, хаста мухлиснинг меҳрини қозонди.

Учрашувдан сўнг бразилиялик футболчи рақиб жамоанинг Даун синдроми билан хасталанган мухлиси ёнига келиб, ўз футболкасини унга совға қилди.

Неймарнинг бу иши мухлислар ва кўплаб инсонларнинг олиқишига сазовор бўлди. Рақиб жамоа мухлиси эса хурсандчиликдан кўз ёшларини тўхтата олмади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!