52 ёшда ҳам гўзал ва жозибали Моника Беллуччи

12:21, 26 сентябрь

Бетакрор чиройи билан таниқли италиялик актриса Моника Беллуччи ижоди, оиласи, қизлари ва гўзаллик сирлари xақида:

  1. «Гўзаллик 2 хил вазиятдагина муаммо туғдириши мумкин, агар у йўқ бўлса ёки гўзалликдан бошқа хеч нарсанг бўлмаса. Мендан фақат роль учун озишни сўрашгандагина парҳез қиламан. Қолган пайтларда пицца ва пастадан ўзимни тиймайман. Менинг шиорим – егин, севгин ва яша!»
  2. «Оналик баxтига биринчи марта 40 ёшимда қизим Девани, иккинчи марта 45 ёшимда Леона қизимни дунёга келтирганимда мушарраф бўлганман».
  3. «Мен ҳеч қачон пластик жарроҳлик муолажасига мурожаат қилмаганман».
  4. «Сузиш ва йога билан мунтазам шуғулланаман».
  5. «Турмуш ўртоғим, Венсан Кассел билан «Хонадон» фильмини суратга олиши жараёнида турмуш қурганмиз. 19 йил баxтли умр кечирдик, икки қизимнинг отаси у».
  6. «Мени кўпинча иккинчи Софи Лорен деб ҳам аташади, бундан ғурурланман ».
  7. «Мен Рио-де-Жанейродаги уйимни жудаям яxши кўраман. У ерда руҳим тетиклашади».
  8. «Сочларимни ҳафтада 2 марта юваман, шампуннинг ўзида эмас, сув билан аралаштириб юваман. Ювишдан олдин эса соч томирларига зайтун ёғидан сураман».
  9. «Севимли рангим – тим қора».

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!