“Реал” ҳимоячиси Пепе сафга қайтишга тайёр

12:36, 26 сентябрь

“Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячиси Пепе жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтишга тайёр. Бу ҳақда Championat.com нашри хабар бермоқда.

Зинедин Зидан “Боруссия Д”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида португалиялик футболчининг хизматларидан фойдалана олади.

33 ёшли футболчи тиззасидаги жароҳат туфайли “Реал”нинг сўнгги икки ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Португалиялик ҳимоячи “Эспаньол”га қарши (2:0) Ла Лига 4-турида жароҳат олганди.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия Д” – “Реал” ўртасидаги учрашув эртага, 27 сентябрь куни бўлиб ўтади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!