Австралиялик аёл суперқаҳрамон костюмини кийиш учун 70 килога озди

14:09, 26 сентябрь

Австралиянинг Перт шаҳрида яшовчи аёл ўзининг суперқаҳрамонлар кийимидаги суратини кўрганидан сўнг озишга қарор қилди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Ҳар доим комиксларга қизиққан 37 ёшли Кэйси Гэммел 159 кило вазнга эга эди. Фарзандларининг бирининг туғилган кунида аёл суперқаҳрамон кийимини киймоқчи бўлди. унга энг катта 5XL ўлчовли костюм лойиқ келди. Кейинчалик у ўзининг мазкур костюмдаги суратларини кўрди ва озишга қарор қилди. “Туғруқлардан сўнг  семириб ктеганимни билардим, лекин вазият бу даражада ёмон эканлигини билмасдим”,—дейди у.  

Гэммелнинг айтишича, у спорт билан шуғулланмас ва фаст фуд истеъмол қилар эди. У ўз таомномасини ўзгартирди, фитнесс билан шуғуллана бошлади ва натижада 88 килограмм вазнга эга бўлди. у шунингдек, осилиб қолган терини коррекция қилдириш учун жарроҳга мурожаат қилмоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!