Андрей Аршавин қозоғистонлик журналистга сартарошлик хизматини таклиф қилди (Видео)

14:15, 26 сентябрь

Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси, Қозоғистоннинг “Кайрат” клуби ҳужумчиси Андрей Аршавин қозоғистонлик журналистлардан бирининг сочини қиришга тайёр эканини маълум қилди.

Қозоғистон чемпионати старт олишидан аввал маҳаллий журналист – Петр Воликов Аршавин мавсум давомида камида 8 та гол киритса, сочини калга олдиришга ваъда берганди. Россиялик футболчи 8 та гол киритиб бўлди ва журналист ваъда қилинганидек ўз сочини қирдириши керак бўлади.

Эътиборлиси, Аршавиннинг ўзи бу гапларни унутмаган ва Петр Воликовнинг сочини ўзи олишга тайёр эканини маълум қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!