БААда ҳайдовчи таксида қолдирилган 500 минг долларни эгасига қайтариб берди

14:30, 26 сентябрь

Бирлашган Араб Амирликларида такси ҳайдовчиси автомобилда қолдириб кетилган 1,7 миллион дирҳам(500 минг доллар) пулни эгасига қайтариб берди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”. 

Асли покистонлик бўлган ҳайдовчи кореялик тадбиркорни Шаржа аэропортидан Дубай шаҳрига элтиб қўйди ва  таксида қолиб кетган портфелни кўриб қолди. Ҳайдовчи шу заҳотиёқ полицияга мурожаат қилди ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари портфель эгасини топишга муваффақ бўлди. 

30 ёшли такси ҳайдовчиси ўзининг бу хатти-ҳаракати учун Шаржа транспорт ва йўллар бошқармасининг фахрий ёрлиғи ва 3 минг дирҳам(820 доллар)билан тақдирланди.  

Нашрнинг маълум қилишича, ўтган йили мана шу ҳайдовчи таксида қолдириб кетилган ва ичида 13 минг доллар бўлган портфелни эгасига қайтариб берган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!