Нима учун эркаклар аёлларнинг асабийлашиши ва хафа бўлишини ёқтирмайди?

15:08, 26 сентябрь
  • Эркакларга болаликдан масъулият ҳисси сингдирилади. Масалан, «ўғлим, улғайганингда оила бошлиғи бўласан» ёки «Акбаржон, синглингга қараб юр, йиқилмасин»… Бу эса болакайга масъулият ҳиссини юклайди. У улғайганида «ҳақиқий эркак ҳамма ишни қила олиши ва хотини ҳақида қайғуриши керак», деган қарорга келади.
  • Бирор муаммонгизни айтиб, хафа бўлсангиз ёки асабийлашсангизу эрингизнинг жиғибийрони чиқса, ёдда тутинг: у сиздан аччиқланаётгани йўқ, аксинча, бу — бир қарорга келиш борасида масъулиятни ҳис қилаётгани белгиси. Вазиятни чиқиш йўлини тополмай, ўзини олдингизда ношуд ҳис қилиши бунга сабаб бўлади.
  • Эркак аёлнинг ғам чекаётганини кўрганида бу аҳволингиз учун ўзини айблайди. Натижада шундай нохуш ҳолатга қўйганингиз учун сизга аччиқ қилади.
  • Кўпинча асабийлигингизни жазавага йўяди ва йиғлай бошласангиз, тўхтата олмай қолишидан чўчийди.

Ечим

  • Кайфиятингиз бузилганида эрингизга ундан нима хоҳлаётганингизни, қандай ёрдам кутаётганингизни аниқ айтинг. Бу сизни тушунмовчиликлардан қутқаради.
  • Бирор сабаб билан кайфиятингиз бузилса, қайғураётганингизни бўрттириб кўрсатишга уринманг. Эркак буни осонгина пайқайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!