“Камалак” юлдузлари” фестивалига аризалар қабул қилинмоқда

15:45, 26 сентябрь

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ёшлар ташаббуслари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ҳар йили ўтказиладиган “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинмоқда. 

Фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли болалар иштирок этиши мумкин.

Фестиваль учун ўтказиладиган танлов фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ва хор гуруҳлари, камонли, дамли ва зарбли халқ чолғу асбоблари, миллий, балл ва замонавий рақслар, тасвирий ва амалий санъат, адабиёт каби йўналишларда ўқувчиларнинг ижодий  маҳоратини аниқлаш имконини беради.

Аризалар шу йилнинг 15 октябрига қадар  «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, унинг туман ва шаҳар бўлимларида қабул қилинмоқда.

Ҳар бир босқичда йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади. 

Фестивалнинг финал босқичи 2016 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!