ДАИШ жангарилари тақиқланган футбол клублар рўйхатини тузиб чиқди (Фото)

17:11, 26 сентябрь

Ироқдаги Ал-Фурқат вилоятида ДАИШ жангарилари бир қатор футбол клубларини тақиқланганлар рўйхатига киритди. Бундан ташқари, Nike ва Adidas каби спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам тақиқланганлар рўйхатидан жой олди.

ДАИШ рўйхатига “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Реал”, “Барселона”, “Челси” ва “Милан” каби клублр кирган. Шунингдек, футбол бўйича Англия, Франция ва Германия терма жамоалари ҳам “қора рўйхатдан” жой олди.

Ушбу тақиқни бузганларни 80 та қамчи зарбаси кутмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!