Роналду захирага олингани учун Флорентино Пересга Зидан устидан шикоят қилди

08:22, 27 сентябрь

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Лас-Пальмас”га қарши (2:2) Испания чемпионати 6-турининг 72-дақиқасида захирага олингани учун клуб президенти Флорентино Пересга шикоят қилди.

Diario Gol нашрининг маълум қилишича, Роналду “Реал” президенти Флорентино Пересга франциялик мутахассисдан шикоят қилди. Роналду "Whatsapp" ижтимоий тармоғи орқали клуб президентига қуйидаги хабарни юборди: “Йўқ, бундай давом этиши мумкин эмас, биз нотўғри йўлдамиз”.

Аввалроқ Криштиану Роналду “Лас-Пальмас”га қарши ўйиннинг 72-дақиқада захирага олингани учун норозилик билдирганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!