Ер сайёрасидаги ҳароратнинг 7 даражагача кўтарилишидан қочиб бўлмайди деган хулосага келишди

09:48, 27 сентябрь

Америкалик иқлимшунос Стэнфорд университетининг олими Каролин Снайдер сўнгги икки миллион йилдаги Ердаги глобал ҳарорат ўзгаришларини кузата туриб, унинг Цельсий шкаласи бўйича 7 даражагача кўтарилишидан қочиб бўлмайди деб топди. Тадқиқотлар Nature журналида чоп этилди.

Ушбу графикни қўлга киритиш учун олимлар ҳар минг йиллик оралиғидаги 59 океан остидаги жисмлардан олинган 20 мингдан ортиқ иқлим реконструкцияларидан фойдаланишди. 

Таҳлилларнинг гувоҳлик беришича, ҳароратнинг глобал пасайиши таҳминан 1,2 миллион йил аввал тўхтаган. Олим иқлимнинг ўтмишдаги ўзгариш тажрибаларига асосланган ҳолда сайёрамизда карбонат ангидрид газлари концентрациясининг сақланиб қолиши яқин вақтларда, геологик ўлчамлар бўйича бир неча минг йилликда ўртача глобал ҳароратни Цельсий шкаласи бўйича 3-7 даража ўсишига олиб келиши шубҳасиз. 

Снайдернинг таъкидлашича, ўтказилган тадқиқот бугунги кунгача энг батафсил ҳарорат ўзгаришини тақдим қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!