Голливуд актёри Том Хэнкс келин куёвнинг фотосессиясига “халал берди”

10:07, 27 сентябрь

Америкалик актёр Том Хэнкс Нью-Йоркдаги Марказий хиёбонда югуриш пайтида Райан ва Элизабет исмли келин куёвларнинг тўй фотосессиясида иштирок этди, деб ёзади “Tjournal”.

Келин куёвларни суратга олаётган фотограф хиёбонда югуриб юрган кишининг тезроқ ўтиб кетишини кутиб, фотоаппаратини пастга тушириб турди. Бироқ, югураётган киши яқинроқ келганда унинг таниқли актёр эканлиги маълум бўлди. 

Хэнкс келин куёвларни табриклади ва улар билан суратга тушди, ҳатто бу суратларни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!