Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс порахўрликда гумон қилинмоқда

10:23, 27 сентябрь

Англия футбол уюшмаси (FA) мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайсга нисбатан тергов ишини бошлайди. Мутахассис коррупция ва порахўрликка алоқадорликда гумон қилинмоқда.

The Telegraph журналистлари Осиё компанияси вакиллари остида Эллардайс билан музокара ўтказди. 61 ёшли мутахассис эса қоидаларга зид равишда трансферларда вакил сифатида иш олиб бориш учун 400 минг фунт сўраган.

Англия футбол уюшмаси The Telegraph журналистларидан мазкур иш юзасидан барча ҳужжатларни келтиришни талаб қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!