Психологлар ҳар қандай турмушни емириб борадиган 6 ҳолатни санаб беришди

11:18, 27 сентябрь

Бахтли никоҳни бузадиган асосий хавф бу молиявий масалаларда келиб чиқадиган низолар ва ёки ҳиёнат эмас.
AdMe.ru Huffington Post нашрининг мақоласини таржима қилди. Унда психологлар оилаларга билдирмай хавф соладиган ҳолатларни санаб ўтишган. Ўқинг ва хулоса чиқаринг.

1.Кечаларни фақат бирга ўтказасиз, дўстлар билан мулоқот қилмайсиз.

Эр ва хотин вақтини бир-бири билан ўтказиши жуда муҳим, аммо дўстлар таклиф этган кечалардан ҳам воз кечиш керак эмас. Фақат биргина инсон сизнинг ижтимоий талабларингизни бажара олмайди. Бу дегани бир-бирингизга бироз эркинлик беришингиз, вақти-вақти билан бир-бирингиздан дам олишингиз керак. Бу муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

2.Бир-бирингизни жисмонан ҳис қилмайсиз.

Агар бир-бирингизни жисмонан ҳис қилишга истагингиз бўлмаса бу муносабатлар муҳаббат билан фақат саноқли фурсатларда шуғулланиш палласига етиб келди дегани. “Табриклайман, жуфтлигингиз — хавфли йўлакчада”.

“Ҳар кунги эҳтирослар шарт демоқчи эмасмиз — бу камдан-кам бўладиган ҳолат. Аммо сиз иккинчи ярмингизга у қанчалик севимли эканлигини эслатиб туришингиз керак.”

3. Дўстларингиз таъсирига осон тушасиз.

Турмуш қурган инсонларнинг дўстлари бўлиши керак, аммо дуч келган инсон билан дўстлашиш ҳам хавфли. Агар атрофингизда турмуши “нотўғри” қурилганлар бўлса, улар ўзлари билмаган ҳолда сизнинг турмушингизга ҳам таъсир кўрсатишади.

4.Уй-рўзғор ишларини бўлишмайсиз.

Агар эр ёки хотиндан бири ишдан кейин уй ишларини фақат бир ўзи бажарса бу муносабатларга путур етказади. Олимларнинг аниқлашларича, уй ишлари фақат томонлардан бирининг зиммасида бўлган жуфтликларнинг тўшакдаги муносабатлари уй ишларини бўлишиб қилганларникидан ёмон бўлади.

5.Муносабатларингизни муҳокама қилмайсиз.

Жиддий мавзулардаги мулоқотлар илиқ муносабатларни қуришда жуда муҳим саналади.

Маълум кунларни муносабатларингиз ҳақида сухбатлашишга ажратинг. Бир-бирингизга шундай саволлар беринг: «Бугун бир-биримизни яхшироқ тушуниш учун нималар қилдик?», «Муносабатларимизга қандай ҳиссам қўшилди?», «Сени ҳурсанд қилиш учун бирор нарса қила оламанми?».

Аввалига бундай саволларни бериш ғалати туюлади, аммо кейин фойдасини сезасиз.

6. Ўзларингизни қўшнилардай ҳис эта бошлаяпсиз.

«Қўшнилар синдроми» — никоҳнинг қотили. Бу эр ва хотинни уй, ҳисоблар ва болалар бирлаштириш ҳодисаси. «Агар шундай ҳолатга дуч келган бўлсангиз, дарҳол ундан чиқиш йўлини изланг, ва муносабатларингизга илиқлик олиб киринг».

Иккингизга ҳам ёқадиган умумий иш топинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!