Леонардо ДиКаприо ва Обама сайёрамизнинг кейинги авлодга етиб бориш масаласини муҳокама қилишади

12:07, 27 сентябрь

Сўнгги вақтларда актёр Леонардо ДиКаприо экология муаммоларига жиддий эътибор бераётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу муносабат билан жорий йилнинг октябрь ойида Оқ уйда Барак Обама ва ДиКаприонинг учрашуви бўлиб ўтади. Унда муҳокама этиладиган асосий мавзу сайёрамизда иқлим ўзгаришидир. Улар сайёрамизнинг кейинги авлодга етиб бориши масаласини муҳокама қилишади.

Учрашувдан сўнг ДиКаприонинг иқлим мавзуси ёритилган Before the Flood ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!