Бахтли инсонларда мавжуд бўлган 9 қоида

12:26, 27 сентябрь

Бахт — бу бизнинг назаримизда эришиб бўлмайдиган ҳолат, аммо уни жуда осон қўлга киритиш мумкин.

AdMe.ru ҳаётдан баҳра олишни биладиган инсонларнинг қандай одатлари борлигини аниқ билади ва бу ҳақида ўқувчиларга сўзлаб беради.

Аниқланишича, 70 ёшдан ошганда ҳаёти давомида яқинлари билан алоқаларни бузмаган инсонлар энг бахтли бўлишар экан.

Сўровномаларда аксарият бахтли одамлар пулдан кўра кўпроқ вақтлари бўлишини афзал кўришларини айтишган. Улар яшашнинг ўзидан лаззатланишади.

Тадқиқотчилар даромадларни реал баҳолаб, ҳаражат қилишни тавсия этишади. Ўзингизни қийнаган ҳолда ҳеч нима ҳарид қилманг.

Атрофидаги майда гўзалликлардан ҳам баҳра олишни биладиган инсонлар ҳаётларидан қониқиб, бошқалардан кўра бахтли яшашади.

Дўстлар даврасида ўтказилган вақт ҳар қандай инсонни бахтли қилади. Айниқса ўзини бахтли деб биладиган инсонлар даврасидан кўпроқ лаззатланиш мумкин. Уларнинг кайфияти юқумли бўлади.

Психологлар яқинларига эътибор ва меҳр кўрсатишни биладиган инсонлар бундай қилмайдиганларидан бахтлироқ эканлигини аниқлашди.

Ҳиссиётлар учун пул сарфлаётганлар бахтли инсонлардир. Бирор буюмни ҳарид қилган инсондан, бу пулларни саёҳатларга сарфлаганларнинг ҳурсандчилиги узоқроқ давом этади.

Жисмоний машқлар руҳий ва стресс ҳолатлардан тезроқ чиқишга ёрдам беради. Бундан ташқари жисмоний фаоллик бахт ҳиссиёти билан бевосита боғлиқ.

Ҳар бир оннинг қадрига етишни ва ундан лаззатланишни биладиган одам бошқалардан бахтлироқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!