Лола: “Тановар”— болалик хотираларимни ёдга солади”

12:37, 27 сентябрь

Хонанда Лола болалик хотираларини сўзлаб берди.

“Концерт 2014. ‘Тановар’ Истиғфор рақси. Болалигимда ҳар ёзни Хоразмда бувим билан ўтказар эдим. Бу қўшиқ болалик хотираларимни ёдга солади. Боғдаги токзорни эслайман. Кузда узумлар пишар ва бош-бош бўлиб осилиб турар эди.

Биз ҳар куни сув ташийдиган қудуқ ҳам эсимда... Ҳар куни тонгда эса биз Хоразм нонларини ёпар эдик.  Мен хамирда тешик қилишни яхши кўрардим. Мен бувимни соғинаман.  Бахтнинг мана шу ҳолатини соғинаман...”,—деб ёзиб қолдирди Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!