Хорижга парвоз: Фарзандингизни ёлғиз жўнатмоқчимисиз?

12:56, 27 сентябрь

Сўнгги пайтларда гоҳ ўқиш,  гоҳ юмуш, ёки саёҳат сабаб чет элга парвоз қилаётганлар сони ортиб бормоқда. Авиапарвознинг ҳам маълум тартиб ва қоидалар ҳам мавжуд, масалан вояга етмаганларни мустақил хорижга чиқиши масаласи. Хўш, вояга етмаган шахслар ота-она ёки бирор қаровчисиз самолётда парвоз қила олмайдими? Бу борада мавжуд тартиб ва қоидалар қанақа? Шунингдек, фарзандини чет элга жўнатаётганлар учун  қандай енгилликлар бўлиши мумкин? Бу каби саволларга “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК бош биректорнинг биринчи ўринбосари А.Акбаров орқали ойдинлик киритамиз. 

15 ЁШГАЧА БЎЛГАНЛАРГА “ҲАМРОҲ” БЎЛИШИ ШАРТ!
—  15 ёшгача бўлган болалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси самолётларида хорижга кузатиб борувчи шахс ҳамроҳлигида белгиланган тартибда учиши мумкин. Тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режимга эга бўлган давлатларга учиш вақтида боланинг паспортида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЧКваФРБ бўлинмасининг болани кузатиб борувчи шахсҳақидаги маълумот кўрсатилган «Ҳамроҳлик қилувчи шахс» штампи бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси билан виза режимига эга бўлган давлатларга учиш вақтида паспортдаги "Рухсат берувчи ёзув" стикерида ҳамроҳлик қилувчи шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

15-18  ЁШЛИЛАРГА ЭСА НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАНГАН РОЗИЛИК АСОСИДА
—  Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролари ота-онаси ёки васийларнинг вояга етмаган шахснинг мустақил хорижга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги асосида авиабилет харид қилиши ва мамлакатимиз худудидан ташқарига чиқиши мумкин.

Мақоланинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 39-сонида ўқишингиз ва мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!