Шаҳзода Матчонова Туркманистонга кетганлиги сабабини маълум қилди

14:29, 27 сентябрь 2016

Актриса Шаҳзода Матчонова айни пайтда Туркманистонда эканлигини маълум қилди. 

“Сиз изоҳларда Туркманистонга келишим сабабларини сўраган эдингиз. Туркманистонда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда. Мен Ўзбекистон делегацияси аъзосиман. Туркманистонлик томошабинларга бизнинг фильмларни намойиш этаман”,—дейди Шаҳзода ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Актрисанинг айтишича, бугун, 27 сентябрь куни соат 19:00да “Ашхобод” кинотеатрида Шаҳзода иштирокидаги “Хазонрезги” фильми намойиш этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!