"Реал"даги можаро: Зидан ўзига қарши бош кўтарган Роналдуни кечирадими?

14:57, 27 сентябрь

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббий Зинедин Зидан ва клуб етакчиси Криштиану Роналду ўртасидаги можаро барҳам топган кўринади. Европа чемпионлар лигасининг "Боруссия Д" клубига қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Зинедин Зидан барча муаммоларга барҳам берилганини маълум қилди.

“Ўйин давомида алмаштирилган футболчи борки, бундан норози бўлади, – деди Зинедин Зидан. - Роналду ҳам бундан мустасно эмас. Бўлиб ўтган воқеалардан кейин Криштиану билан бафурча гаплашиб олдик. Бизни олдиндан мураккаб ўйинлар кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Лас-Пальмас"га қарши (2:2) учрашувнинг 72-дақиқасида майдондан олинган Криштиану Роналду бош мураббийнинг бу қароридан норози бўлганди. Кейин эса клуб президенти Флорентино Пересга Зиданнинг устидан арз қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!