Улкан резина ўрдак Глазгодаги кўчалардан бирида автомобиллар тирбандлигини келтириб чиқарди(Видео)

15:40, 27 сентябрь

Шотландиянинг Глазго шаҳридаги кўчалардан бирида баҳайбат резина ўрдакча пайдо бўлди, деб хабар бермоқда “Вести”. Ўрдакча кўчадаги автомобиллар ҳаракатини чеклаб қўйди.  Мазкур кулгули ҳодиса акс этган фото ва видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.  Видеода кўча бўйлаб “сайр қилаётган” ўрдакчани кўриш мумкин. 

Интернет фойдаланувчиларининг  тахмин қилишича, ўрдакча дилерлик марказларидан бирининг олдига ўрнатилган, бироқ кучли шамол уни учириб кетган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!