Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 13 даражага пасаяди

15:59, 27 сентябрь

 Ўзбекистонга тез кунларда Россиянинг Поволожья ҳудудидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади.

Ўзгидрометдан хабар беришларича, шу сабабли 29 сентябрдан мамлакат ҳудудида ҳарорат пасайиши, шамол кучайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

29 сентябрь куни республикамизнинг аксарият қисмида ёмғир ёғиши, 30 сентябрь куни эса баъзи жойларда ёмғир кучайиши кутилмоқда. Пойтахтимизда ҳаво ҳарорати 29 сентябрь куни тунда 13-18˚С, кундузи 28-33˚С, 30 сентябрдан 2 октябргача тунда 10-15˚С, кундузи 20-25˚С бўлиши кутилмоқда.

Мамлакат шимолида термометр устуни 17-22˚С гача тушади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!