Исроилдаги компаниялардан бири парковка рекламасида Путин сиймосидан фойдаланди(Видео)

16:34, 27 сентябрь

Исроилдаги Pango компанияси мобиль дастури ёрдамида парковка учун пул тўлаш имконини берувчи янги хизмат турини ишга туширди. Мазкур хизматни эса Россия президенти Владимир Путин реклама қилади, деб ёзади “Tjournal”

Роликда Путин ўз қизига парковда жой топишга ёрдам беради.     

Яъни президентнинг қизи қизил кабриолетда Москва бўйлаб ҳаракатланади ва парковкадан жой топишга қийналади. У Сурияда бўлган отасига қўнғироқ қилади. путин танкда келиб, қизига парковкадан жой топиб беради. 

“Биз сизнинг муаммоларингизни Путиндек ҳал қилиб берамиз”,— дейди ролик муаллифлари.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!