БССТ: 92% одамлар ифлосланган ҳаводан нафас олади

17:00, 27 сентябрь

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотлари натижасига кўра, сайёрамизнинг 92% аҳолиси ифлосланган ҳаводан нафас олади.

«Ҳавонинг ифлосланиши иқтисодиёт ҳамда инсонлар ҳаёти сифатига кескин таъсири ортиб бормоқда. Бу соғлиқни сақлаш тизими учун фавқулодда ҳолат», — дейилади БССТ ҳисоботида.

Ташкилотнинг маълумотларига кўра, 80% Ерликлар ифлосланиш юқори даражадаги ҳудудларда яшайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!