ТАТУга янги ректор тайинланди

10:20, 28 сентябрь

 Тўлқин Тешабоев Тошкент давлат ахборот технологиялари университетига ректор этиб тайинланди.

Бу ҳақда «Газета.uz" хабар бермоқда

Муқаддам «Телекоммуникацион технологиялар» факультети декани бўлиб фаолият кўрсатган Ўткир Ҳамдамов универитетнинг аввалги ректори эди. Ҳамдамов ректорлик лавозимига 8 февралда тайинланган.

Тўлқин Тешабоев бунга қадар Касаба уюшмалари Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Унгача ТАТУнинг ўқув ишлари бўйича проректори ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмалари Марказий кенгаши раиси вазифасида меҳнат қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!