Сиёсий партиялар томонидан сайловчилар имзосини тўплаш жараёни амалга оширилмоқда

10:55, 28 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2016 йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси расман бошланганини эълон қилди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга 2015 йил 29 декабрда киритилган ўзгартишларга мувофиқ сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан 1 фоизигача камайтирилди. Бу 214 минг 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади. 

Шу кунларда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар – Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан сайловчилар имзосини тўплаш жараёни амалга оширилмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, тўпланаётган имзо варақалари топширилгач, Марказий сайлов комиссияси уларнинг тўғри тўлдирилганини текширади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!