Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан бўшатилди

10:57, 28 сентябрь

Англия футбол уюшмаси (FA) мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайсни ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

The Telegraph журналистлари Осиё компанияси вакиллари остида Эллардайс билан музокара ўтказган ва 61 ёшли мутахассис эса қоидаларга зид равишда трансферларда вакил сифатида иш олиб бориш учун 400 минг фунт сўраган эди.

Англия футболчи уюшмаси Эллардайсни коррупцияга алоқадорликда айбдор деб топди ва юқоридани қарорни қабул қилди.

– Эллардайс Англия терма жамоасини бошқара оладиган даражадаги мураббий эмас, у кўпгина хатоликларга йўл қўйди. Шу сабабдан ҳам истеъфога чиқарилди, – деди FA вакили.

Англия терма жамоасини вақтинча Гарет Саутгейт бошқариб туради. Ушбу мутахассис терма жамоани бўлажак 4 учрашувда майдонга олиб чиқади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!