Хитойга кучли “Меги” тўфони ёғилди

12:04, 28 сентябрь

Кучли “Меги” (“Наньюй”) тўфони чоршанба куни Хитойнинг шарқий соҳилларига ёғилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

Тўфон Фуцзянь провинциясидаги Цюаньчжоу шаҳрига маҳаллий вақт билан 4:40 да ёғилди. Шамолнинг максимал тезлиги соатига 118,8 километрни ташкил қилади.

Хитойлик метеорологлар табиий офат ўзининг ортидан кучли ёғингарчилик ва шамол олиб келишини башорат қилишмоқда. Фуцзянь провинциясида ёғингарчиликлар даражаси 400 миллиметрга етиши мумкин.

Ҳукумат учинчи даражадаги хавф ҳақида эълон қилиб, Гуандун, Фуцзянь, Чжэцзян, Цзянси ва Хунань провинцияларига табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун қутқарув гуруҳини юборди.

Сешанба куни кундузи “Меги” Тайван оролига ёғилганди. Табиий офат оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, қарийб 270 киши жабрланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!