Манзура Йигитали Мамажонов ҳақидаги фикрларини айтди

12:11, 28 сентябрь

Хонанда Манзура Ирода Дилроз билан бирга куйлаган “Мустаҳзод” қўшиғига клип суратга олмоқда. Мазкур клипда актёр Йигитали Мамажонов ҳам роль ижро этган. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Мустаҳзод....Суратга олиш жараёни. Ўзбек шоу-бизнеси ва киносининг ҳақиқий кўркам вакили... У билан ишлаш ва у саҳанада қандай ишлаши, ижод қилишини кузатиш кишига завқ беради”,—деб ёзди Манзура Йигитали ҳақида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!