Ишга кириш учун ўтказиладиган сухбатда иш бервучига бор йўғи битта савол беринг

12:26, 28 сентябрь

Ҳар қандай сухбат — бу кичкина стресс. Саволларга қандай қилиб жавоб берсам тўғри бўлар экан деган ўйлар...

Буларнинг барчаси иш берувчи томонидан амалга оширилади. Бироқ сухбатдан омадли ўтиш борасида AdMe.ru нашрининг сизга маслаҳати бор.

Сизда ҳам бўлғуси иш берувчингизда ҳам сухбатдан мақсад битта — бир-бирингизга тўғри келишингизни аниқлаш.

Буни тушуниш учун, мана бу савол билан мурожаат қилиш кифоя:

«Бу лавозимда кимдир бирор нарсага эриша олдими?» ёки бошқача қилиб айтганда, «Ушбу лавозимда нимагадир эришиш учун ходим қандай сифатларга эга бўлиш керак?».

Ушбу саволдан сиз номзодга қўйиладиган талабларда кўрсатилмаган ёки интернетда ушбу номзод ҳақида топилмайдиган жуда кўп маълумотларга эга бўласиз:

  • Ушбу лавозимда керак бўладиган ўзига хос билим;
  • Ишдаги истиқболлар ҳақида: нимага кўпроқ эътибор ва вақт ажратиш керак;
  • Ушбу лавозимда қолиш учун амал қилиш керак бўлган стратегия;
  • Сиз кирмоқчи бўлган компаниядаги этикет, услуб ва маданият ҳақида маълумот.

Ушбу саволингиздан сўнг бўлажак бошлиғингиз ҳам мақсадларингиз жиддий эканлигини тушуниб етади. Сиз эса янги ишхонангиздаги ходимлар ва раҳбарият билан қанчалик мароқли сухбат қуриш мумкинлигини тушуниб етасиз. Аҳир иш бу — ҳаётингизни асосий қисми ўткадиган жой ва шу сабабли у ерда ўзингизни қулай ҳис этишингиз жуда муҳим.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!