Хакерлар Брэд Питтнинг ўлими ҳақидаги хабар кўринишида зарарли вирус ишлаб чиқди

12:40, 28 сентябрь

Голливуд актёрлари Брэд Питт ва Анжелина Жолининг ажрашиши расман эълон қилинганидан сўнг, хакерлар ҳам бу маълумотдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга қарор қилди, деб ёзади “Вести”. 

Гап шундаки, киберфирибгарлар интернет орқали актёр Брэд Питтнинг вафоти ҳақидаги ёлғон хабарни тарқатмоқда.  Бу хабар тагида эса зарарли вирус яширинган. 

Хабарда гўё Брэд Питт вафот этгани ва бу ҳақдаги хабар Fox News телеканалида эълон қилингани айтилади. Хабарни очган интернет фойдаланувчисининг эса ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари хакерлар қўлига ўтади. 

Маълумот учун, юлдузли жуфтлик 10 йил бирга яшаган. Уларнинг олти нафар фарзандлари бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!