Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади

15:34, 28 сентябрь

Тошкент шаҳри 6–8 октябрь кунлари дзюдо бўйича Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

"Ўзбекистон" спорт мажмуаси ўтказиладиган ушбу йирик мусобақада 15 мамлакатдан 143 спортчи иштирок этади. Ўзбекистон шарафини барча 14 вазн тоифасида 56 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Қайд этиш керакки, мусобақанинг расмий постери ҳам эълон қилинди. Унда Ўзбекистоннинг номдор полвонларидан Абдулло Тангриев (-100 кг), Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг) ва Гулноза Матниёзова нинг (-70 кг) суратлари акс этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!