Таниқли боксчи Руфат Рисқиевнинг оёғи оғир хасталикдан сўнг кесиб ташланди

15:42, 28 сентябрь

Ўзбекистонлик таниқли боксчи, жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевнинг оёғи кесиб ташланди. Бу ҳақда бокс мураббийи Мурат Эргашев Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзади “Дарё”.

«Дўстлар, Тошкентдан қайғули хабар келди. Бизнинг машҳур чемпионимиз — Руфат Рисқиевнинг оёғи веналар тромбозининг оғирлашиши туфайли ампутация қилинди», — дейилади хабарномада.

Айтилишича, айни пайтда «Тошкент йўлбарси» Тошкентдаги 16-шаҳар шифохонасининг жарроҳлик бўлинмаси 5-палатасида даволанмоқда.

67 ёшли собиқ спортчи 1974 йили жаҳон чемпионлиги рутбасини қўлга киритган, шунингдек, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!